11:10 / 10.07.2019
4169

Хаби Алонсо басклар юртига бош мураббий сифатида қайтди

Испания миллий жамоасининг собиқ футболчиси Хаби Алонсо «Реал Сосьедад B» жамоаси бош мураббийи сифатида таништирилди.

37 ёшли мутахассис эндиликда ўзи тарбия топган клуб ёшлар жамоасига устозлик қилади. У «Реал Сосьедад»нинг асосий жамоасида 2000-2004 йилларда ўйнаган, клубнинг ЕЧЛга чиқишига ҳисса қўшган. Шундан сўнг Хаби «Ливерпуль», «Реал» ва «Бавария» клубларида фаолиятини давом эттирганди.

2018 йилда мураббийлик фаолиятини бошлаган Алонсо ўтган мавсумда «Реал»нинг ёшлар жамоасини шуғуллантирган эди.

Қайд этиш жоиз, Пеп Гвардиола, Жозе Моуриньо, Карло Анчелотти, Рафаэль Бенитес ва Висенте дель Боске каби номдор мутахассислар ҳам бош мураббий сифатидаги фаолиятини айнан «Реал Сосьедад»нинг ёшлар жамоасида бошлаган.

Мавзуга оид
Top