Жаҳон | 02:58 / 11.07.2019
11489
3 дақиқада ўқилади

Сиёсий ислоҳотлар нега керак? 

Фото: Reuters

Ироқ, Ливия, Сурия ва Яман майдонидаги низолар юзлаб одамларнинг ўлимига, миллионлаб одамларнинг яшаш жойларини ўзгартиришига сабаб бўлди. Охирги 20 йил давомида Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада (MENA) вужудга келган ҳолатни баҳолаш учун муаммонинг идеологик ва бошқа факторларини чуқур ўрганиш зарур. Бу тўртта давлатнинг иқтисодий зиддиятлари таҳлили учун уруш жараёнидаги сиёсий-иқтисодий ҳолатини ҳисобга олиш керак.

Индивид ва гуруҳларнинг иқтисодий мотивлари Ироқ, Сурия, Ливия ва Яман ички можароларни тушунишда асосий калит бўлиб хизмат қилади, шунга қарамай MENA таъсири ва доираси инобатга олиниши лозим. Уруш ҳолати юзага келиб, ривожланаркан давлатларнинг миллий, маҳаллий иқтисодиёти ҳам интеграцияга учради ва ўзгаришларга юз тутди.

Иқтисодий мотивациялар айрим қуролли гуруҳ аъзолиги ва хулқ-атворининг шаклланишида тўлдирувчи ёки алтернатив изоҳ бўлиши мумкин. Негаки, баъзи гуруҳлар иқтисодий эгалик учун курашса, баъзилари жон сақлаш ёки ҳокимият назоратини хоҳлайди. Бу жараёнда очкўзлик ва ўзаро гина бир-бири билан шу қадар чамбарчас боғланиб кетадики, уларни фарқлаш ҳам қийин бўлади.

Гарчи иқтисодий вазият Ироқ, Сурия, Ливия ва Яманда уруш алангасини ёқмаган ўлса-да, очиқ кураш, маҳаллий можаролар ва зўравонлик кабиларнинг авж олишида ҳал қилувчи рол ўйнагани аниқ.

Шунга қарамай, иқтисодий барқарорлик сиёсий маъмурчилик ва деспотик ҳокимият бошқарувига боғлиқ ҳолда ўзгариши сир эмас. Иқтисодчи Дарон Ажемўғлининг “Мамлакатлар нега таназзулга юз тутади” асарида таъкидланишича, Мексика ва АҚШ чегарасида жойлашган Ногалес шаҳарчасида юзага келган икки хил иқтисодий иқлим айнан демократик бўлган бошқарув ва унинг аксига боғлиқ.

“Битта осмон, бир миллат, бир хил география ва ресурслар, фақат чегаранинг бир тарафида одил судлов, сифатли тиббий хизмат ва ишончли банклар фаолият юритади. Иккинчи томонда эса жиноятчилик авж олган, саводхонлик даражасига ҳавас қилиб бўлмайди”, дея қайд этган муаллиф ўз китобида.

Сиёсий ва ижтимоий бўҳронлар кўчасига кириб қолган мамлакатлар, аввало, иқтисодий қийинчиликларга дуч келиши табиий. Аммо иқтисодий юклама кейинчалик Ироқ, Сурия, Яман ва бошқа инқироз ичида яшаётган мамлакатлар каби ҳудудларда ўзга муаммоларни магнитдек ўзига тортаверади. Айнан иқтисодий муаммоларга йўлиқмаслик ечими сиёсий ислоҳотларни бошлаш, ҳокимиятда кучлар тақсимотини балансда ушлашдир. Иқтисодий бойликларнинг халқ ўртасида тенг тақсимланиши учун сиёсий ҳокимият бўлиниши ҳам тенг бўлиши талаб этилади.

Мавзуга оид