Технология | 20:00 / 15.07.2019
16617
2 дақиқада ўқилади

Энг кучли Android смартфонлар ўнлиги рейтинги янгиланди

Дастлабки бешталикни Xiaomi ва OnePlus флагманлари банд этишган.

AnTuTu стандарт бенчмарки мутахассислари дунё бозорида сотилаётган энг кучли 10та Android-смартфон рўйхатини эълон қилишди.

Рейтингни ўртача 371 000дан юқори бални ташкил этган ҳолда OnePlus 7 Pro бошқариб бормоқда.

Кейинги ўринда ҳали ҳам актуаллигини йўқотмаётган Xiaomi Mi 9 флагмани бормоқда. Учинчи поғонада эса ўйин смартфони Black Shark 2 жойлашган. Redmi K20 Pro ва OnePlus 7 мос равишда 4 ва 5 ўринларда. Уларнинг барчаси етакчидан бир неча минг балга ортда қолишмоқда.

Ушбу рўйхатнинг олтинчи поғонасида шу йилнинг февралида тақдимоти бўлиб ўтган Sony Xperia 1 флагмани пайдо бўлишини ноодатий ҳолат деса бўлади. Sony'нинг янгиликлари AnTuTu рейтингларида ноёб саналади. LG V50 ThinQ 5G ҳақида ҳам шу гапни айтиш мумкин, у еттинчи қаторда жойлашган.

Ўнликни Samsung Galaxy S10+ (Exynos 9820), Galaxy S10 5G (Exynos 9820) ва Galaxy S10 (Exynos 9820) якунлаб берган.

Samsung Galaxy S10 5G ва Galaxy S10+ / androidcentral.com

Ускуналар қаршисидаги балл — энг юқори кўрсаткич эмас, ўртачаси келтирилган. Ҳисоблашлар ҳар бир моделнинг 1 000дан ортиқ қурилмасида 2019 йилнинг 1-30 июнь кунларида ўтказилган синовлар натижасидир.

Назокат Қаршиева
Тайёрлаган Назокат Қаршиева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид