Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзгидромет»: Ўзбекистонда ҳафта давомида жазирама иссиқ сақланиб туради
Июлнинг иккинчи ўн кунлигидан Ўзбекистонда жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб турибди. Бу кунларда ҳарорат 39-42 даражагача, жанубида ва чўл зоналарида 44-45 даражагача кўтарилади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, республиканинг айрим ҳудудларида ёзнинг шу кунлари учун абсолют ҳарорат максимуми қайд этилди.
Қайд этилишича, шу ҳафта давомида ҳам мамлакат ҳудудида жазирама иссиқ сақланиб туради.
Ҳаво ҳарорати кундуз куни 40-43 даражагача, мамлакат жанубида ва чўл зоналарида 44-45 даражагача қизийди, бу ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 5-7 даражага юқоридир.
Бу йилги июль ойи Ўзбекистонда метеорологик кузатувлар тарихи давомида энг иссиқ июль эканлиги маълум бўлиб турибди.
Ҳафта давомида Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида гармсел кузатилиши мумкин, шунингдек ҳаво ҳарорати юқорилиги фонида республикамизнинг тоғ олди ва тоғолди туманларида музликлар эриши натижасида Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудидан селли сув тошқинлари юзага келиши мумкин.