Технология | 11:34 / 16.07.2019
4455
1 дақиқада ўқилади

Android учун мўлжалланган Microsoft Word 1 миллиард мартадан ортиқ ўрнатилган

Фото: Dreamstime

Microsoft яқинда ўзига хос маррани босиб ўтди: унинг Android учун мўлжалланган шакли Google Play Store’га кўра, 1 миллиард марта ўрнатилганлик қайдини намойиш этди.

Компаниянинг бошқа Office иловалари ҳам етарли даражада яхши ишламоқда. Электрон жадваллар билан ишлаш учун Excel, PowerPoint, OneNote ва OneDrive иловалари ҳам 500 миллион мартадан ортиқ ўрнатилган. Электрон почта мижози Android учун Outlook’да эса бу кўрсаткич 100 миллиондан ортиқ. Android Полицияси ушбу рақамлар ҳар доим ҳам Google Play Store’дан юкланмаслигини айтиб, Microsoft айрим ишлаб чиқарувчилар билан ўз иловаларини турли қурилмаларга ўрнатиш бўйича келишувларга эга эканини қайд этган.

Microsoft’нинг мобил соҳадаги интилишлари рақобатчиларидаги каби муваффақиятга эришмаган бўлса-да, унинг мобил шакллари десктоп муқобил вариантлари каби бозорда катта талабга эга.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид