Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ: 61 000 долларга алдаб кетган аёл қўлга олинди
Жорий йил 16 июль куни Тошкент шаҳар ИИББга ҳужжат тўпламлари тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Уларга кўра, шу йил 27 май куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи 34 ёшли И.Н. исмли аёл ўзи раҳбарлик қилаётган МЧЖ биносида Бухоро туманида яшовчи 32 ёшли А.Н.га “Умра” сафарига кетган 24 нафар фуқароларни Саудия Арабистонида жойлашган меҳмонхонага жойлаштириш учун пул кераклигини, пулни тез кунда қайтаришини айтиб, алдов йўли билан ундан 61 000 АҚШ долларини олиб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, И.Н. исмли аёл қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:12
“Тошкентни дунёдаги энг қулай шаҳарлардан бирига айлантирамиз” – ҳоким Шавкат Умрзоқов билан суҳбат
08:41
Бельгия Тошкентда элчихона очади
22:18 / 04.06.2026
Зангиотадаги темирйўл кесишмаси ўрнида йўл ўтказгич қурилади
16:14 / 04.06.2026