Жаҳон | 20:00 / 17.07.2019
8353
1 дақиқада ўқилади

Москва суди Керч бўғозида ушланган украиналик денгизчиларнинг ҳибсда ушланишини узайтирди

Фото: РИА "Новости"

Москванинг Лефортово суди Керч бўғозида ушланган 24 украиналик денгизчининг ҳибсда ушлаб турилишини 3 ойга узайтирди. 

Суд мажлиси Федерал хавфсизлик хизмати илтимосига кўра омма учун ёпиқ тартибда ўтказилган. Судда денгизчиларнинг яқинлари ва журналистлардан ташқари, олий раданинг  инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Людмила Денисова ҳам иштирок этган.

Аввалроқ адвокат Николай Полозов терговнинг фаол босқичи якунлангани ва барча 24 денгизчига Россия чегарасини уюшган гуруҳ таркибида ноқонуний кесиб ўтиш бўйича айблов қўйилганини маълум қилган.   

2018 йил 25 ноябрда Украинанинг “Бердянск” ва “Никополь” артиллерия катерлари ҳамда “Яни Капу” буксири Қора денгизда Россия ҳудудини бузгани учун ушланган. Кемаларда бўлган 22 денгизчи ва Украина хавфсизлик хизматининг 2 ходими ҳибсга олинган.   

Мавзуга оид