Жаҳон | 20:02 / 12.09.2019
17665
2 дақиқада ўқилади

Зеленский озод қилинган денгизчилар билан учрашди

Фото: Украина Президенти ахборот хизмати

Украина президенти Владимир Зеленский 7 сентябрда Россия билан маҳбусларни алмашиш доирасида озод қилинган украиналик ҳарбий денгизчилар, уларнинг оилалари аъзолари билан учрашди.

Учрашув Киевдаги Мариинский саройидаги боғда ўтган. Зеленский ҳарбийларни ватанларига қайтганлари билан табриклаган. У денгизчиларнинг яқинларига кўрсатилган қўллаб-қувватлов учун алоҳида миннатдорлик билдирган.

Фото: Украина Президенти ахборот хизмати
Фото: Украина Президенти ахборот хизмати

“Улар ҳам сиз каби қаҳрамондирлар. Улар сизни қайтариш учун барча ишни қилишди, биз эса уларга кўмак кўрсатдик”, деб айтган Украина президенти денгизчиларга юзланиб.

Украина президенти асирларни қайтариш бўйича амалиёт ўта мураккаб бўлганини, ушбу жараёнга кўпчилик жалб қилинганини таъкидлаб ўтган. 

Фото: Украина Президенти ахборот хизмати

Зеленский денгизчиларга Одессада уй-жой бериш масаласи ҳал қилинганини маълум қилган. Денгизчилар ўз навбатида президентга минатдорлик билдиришган, улардан баъзилари эса давлат раҳбарини ўз тўйларига таклиф қилишган.

Шунингдек. ҳарбийлар Зеленскийга қўлида денгизчилар исмлари ёзилган браслетларни тақиб юргани учун миннатдорлик билдиришган, чунки бу денгизчиларнинг озод қилиниши муаммосига доимий равишда эътибор қаратиб турган. Зеленский денгизчиларга президент соатлари совға қилган.

Фото: Украина Президенти ахборот хизмати

Денгизчилар 2018 йил 25 ноябрда Керчь бўғозида юз берган воқеа оқибатида Россия кучлари томонидан асирга олинганди.

Фото: Украина Президенти ахборот хизмати

Мавзуга оид