Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Човушўғли: Туркияни НАТОдан чиқариб ташлаш имконсиз
Фото: РИА Новости / Максим Блинов
Туркия НАТО аъзоси бўлиб қолади, аммо шу билан бирга бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилиш ҳуқуқига эга, деди Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли.
"Туркиянинг НАТОдан чиқариб ташлаш имконсиз, альянсда қарор бир овоздан қабул қилинади, биттагина давлат қарши бўлса ҳам қарор қабул қилинмайди. Биз 50 йилдан ортиқ вақтдан буён НАТОга аъзомиз ва аъзо бўлишда давом этамиз. Аммо шу билан бирга биз ҳеч кимга қарам эмасмиз. Туркия бутун дунё учун очиқ. Манфаатларимиз қаерда бўлса, ўша ерга борамиз ва бунга ҳеч ким халақит беролмайди", - деди Човушўғли TGRT телеканали орқали чиқишида.
Туркия ЕИга киришни истаса-да, унинг эшиклари ортида бир умр кутиб турмайди, деб қўшиб қўйди у.
Мавзуга оид
13:54 / 13.02.2026
Хитой, Россия ва Туркия — Ўзбекистонда энг кўп корхона очган давлатлар
09:33 / 13.02.2026
Украина НАТО диққат марказида: 35 млрд ёрдам ва ҳаво ҳужумидан мудофаа инқирози
23:23 / 12.02.2026
Туркия ва ядро қуроли: геосиёсий таҳлил
23:06 / 12.02.2026