Жаҳон | 16:30 / 23.07.2019
22406
2 дақиқада ўқилади

Борис Жонсон – Буюк Британиянинг 77-бош вазири

Буюк Британияда бош вазирлик учун сайловлар натижаси эълон қилинди.

Натижаларга кўра, собиқ ташқи ишлар вазири ва Лондон шаҳрининг собиқ мэри Борис Жонсон Бирлашган Қиролликнинг 77-бош вазири этиб сайланди. Сайлов натижалари жонли эфирда эълон қилинди.

Чоршанба куни амалдаги бош вазир Тереза Мэй ваколатларини топширганидан сўнг Жонсон мамлакат бош вазири бўлади. Ҳукуматнинг амалдаги бош вазирдан янгисига расман топширилиши Мэйнинг чоршанба куни парламентдаги охирги сессиясидан сўнг бўлиб ўтади.  

Сайловнинг охирги босқичига Борис Жонсондан ташқари қиролликнинг амалдаги Ташқи ишлар вазири Жереми Ҳант ҳам етиб келганди. Мамлакатда ҳукмрон ҳисобланган консерваторлар партияси етакчилиги учун сайловларда Борис Жонсонга партиянинг 92 153 нафар вакили овоз берди. Жереми Ҳант эса 46 656та овоз тўплади.

Жонсоннинг бош вазирликка сайланганини қиролича Елизавета II тасдиқласа, у янги лавозимга киришади.

«Биз Brexit`ни амалга оширамиз», деди Жонсон сайловларда ғолиб бўлгани эълон қилингач.

Мавзуга оид