Иқтисодиёт | 15:20 / 24.07.2019
54486
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг хуфиёна иқтисодиёт даражаси ошкор этилди

Ботир Хўжаев / Фото: KUN.UZ

Ўзбекистоннинг хуфиёна иқтисодиёт даражаси тахминан 45-46 фоизни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ОАВ вакиллари билан мулоқот чоғида иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев айтиб ўтди.

Мулоқот давомида ҳозирги вақтда республикада хуфиёна иқтисодиёт даражаси бир мунча баланд кўрсаткичда экани таъкидланди.

- Тадқиқотларимиз натижасига кўра, бугунги кунда Ўзбекистоннинг хуфиёна иқтисодиёт даражаси тахминан 45-46 фоизни ташкил этмоқда, - деди Ботир Хўжаев.

Унинг айтишича, хуфиёна иқтисодиёт ривожланган мамлакатларда ҳам бор. Лекин унинг иқтисодиётдаги улуши қанчалигига қараб баҳоланади. Бизнинг иқтисодиётда бу даража бир мунча баланд экани айтилди.

Унинг қўшимча қилишича, хуфиёна иқтисодиётдан чиқишда валюта сиёсатини либераллаштириш ва даромад солиғидаги ўзгаришлар сезиларли ҳаракат бўлган.

Мавзуга оид