Иқтисодиёт | 17:43 / 25.07.2019
7548
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Agromart.uz - ҳар қандай масалада яқин маслаҳатчи

Ҳозирги кунда Agromart.uz Ўзбекистон бўйича ягона ва уникал веб-портал бўлиб, 9 мингдан зиёд фойдаланувчиларига эга. Албатта, инновацион ғоялар ва янги технологиялар ҳар қандай бизнесда муваффақиятлар асосини ташкил этади. Шу боис ушбу портални ишлаб чиқишда кўпроқ оддийликка эътибор қаратилган. Энг муҳими ундан фойдаланувчилар бирор бир тўсиққа учрамасин.

Асосий вазифамиз – деҳқон ва фермерларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ерда ишлаш уларнинг ҳаёт тарзи ва асосий иши эканлигини тушунган ҳолда, уларнинг ҳар биттасига беғараз ёрдам бериш. Бу дегани  ерни тайёрлаш ва бошқа агротехник тадбирлардан тортиб, экинларни тўғри парвариш қилиш, зараркунанда ва турли хил касалликлардан сақлаш, ҳосилдорликни ошириш ва маҳсулотларни тез ва қулай сотишгача малакали маслаҳатчиларимиз ёнингизда ишончли ҳамроҳдир:

Агрономия - Бахтияр Матякубов.
“Ирригация ва мелиорация” кафедраси доценти, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

Балиқчилик - Дилмурод Шоҳимардонов.
Балиқчилик илмий маркази директори. Балиқчилик соҳасида 20 йиллик тажрибага эга. Турли типдаги балиқчилик хўжаликларини лойиҳалаштириш, қуриш ва ишлаб чиқаришни тўғри ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширган.

Сабзавотчилик ва полизчилик - Саодат Дусмуратова.
Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик кафедраси профессори, қишлоқ хўжалик фанлари доктори. Тошкент давлат аграр университети.

Чорвачилик, паррандачилик ва ветеринария Ҳабибулло Ҳамдамов
Ветеринария фанлари доктори. Илмий грантлар раҳбари. Ветеринария илмий-тадқиқот институти.

Экспорт ва логистика - Акмалхон Олимхонов
Ташқи савдо ва консалтинг компанияси асосчиси ва директор муовини. Хитой элчихонаси.

Ҳуқуқшунослик - Муҳаммаджон Қосимов
Илмий ходим, иқтисод фанлари номзоди. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти.

Ўсимликлар ҳимояси, боғдорчилик ва узумчилик - Зарип Пўлатов.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича илмий-тадқиқот институти. Лаборатория мудири.

Қишлоқ хўжалиги техникаси - Ботир Исраилов
Тижорат ишлари бўйича директор. "John Deere" корхонаси - қишлоқ хўжалик соҳасида техника ишлаб чиқариш ва етказиб бериш.

Жорий йилнинг июль ойида Агромарт веб портали ЕХҲТ ҳамкорлигида амалга оширилаётган тадбирлар доирасида, Ўзбекистоннинг бир нечта вилоятларида аграр соҳасига тегишли ўқув семинар тренинглар ўтказди. Семинарларда фермер ва деҳқонлар иштирок этиб, долзарб мавзуларга оид маълумотларга эга бўлди.

Хусусан, Хоразм вилоятида булиб ўтган семинарда томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилган пахтазорга саёҳат уюштирилиб, далада ўрнатилган ускуналар тўғрисида батафсил маълумот берилди ва фермерлар ўз кўзлари билан кўриб, ушбу технология бўйича берилган саволларига жавоб олди. Тренинг Агромарт порталининг Фейсбукдаги саҳифаси орқали жонли эфирга узатилди ва бошқа фойдаланувчиларимиз ҳам уни кўришга муваффақ бўлди.

Агромарт веб-порталининг расмий телеграм канали: t.me/uzagromart

Агромарт Фейсбук саҳифаси: www.facebook.com/agromart.uz/

Мобил илова: https://bit.ly/2FYUHNQ

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид