Жаҳон | 23:45 / 30.07.2019
9762
1 дақиқада ўқилади

Канададаги тамаддихоналар тармоғи сунъий тухумлардан овқат тайёрламоқда

Канададаги Tim Hortons тамаддихоналар тармоғи таркибида Just компанияси ишлаб чиқарган сунъий тухумлар бўлган таомлар сотувини йўлга қўйди. Бу ҳақда MarketWatch ёзмоқда.

Компаниянинг билдиришича, уч қошиқ Just Egg суюқлиги битта товуқ тухумига тенг. Қайд этилишича, унинг мазаси ҳақиқий тухумники билан бир хилда.

Tim Hortons анчадан буён Beyond Meat сунъий гўштларидан таом тайёрлаб келаётганди. Эндиликда сунъий тухумлар ҳам синовдан ўтказилмоқда.

Just компанияси маҳсулотларидан шунингдек, Gregory's Coffee қаҳвахоналар тармоғи ва Next Level бургерхоналар тармоғи ҳам фойдаланиб келади. Just маҳсулотларини айрим магазинлардан, шунингдек, Amazon орқали бир шишасини 34,99 долларга сотиб олиш мумкин.

Just (аввалги номи — Hampton Creek) 2011 йилда Сан-Францискода ташкил этилган. Компания сунъий тухумдан ташқари хамир, майонез ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Маълумоларга кўра, компания ташкил этилганидан буён 220 млн долларлик инвестиция жалб этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш