Иқтисодиёт | 16:06 / 30.07.2019
3993
5 дақиқада ўқилади

KERAMA MARAZZI фалсафасининг асоси ва бош мақсади - ҳаёт сифатини яхшилаш

KERAMA MARAZZI - Россиянинг етакчи керамик безак ва пардозлаш материаллари ишлаб чиқарувчиси бўлиб, Россия ва унинг ташқарисида кенг савдо тармоғига эга.

Eвропанинг етакчи керамик плита ва керамик гранит ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган KERAMA MARAZZI 2018 йилда ўзининг 30 йиллигини нишонлади. KERAMA MARAZZI Италия ва Россия ўртасидаги кўп йиллик ва самарали муносабатларнинг намунасидир. Бир томондан, бу итальян технологиялари ва бутун дунёда машҳур бўлган керамика маҳсулотларини яратишга ижодий ёндашиш, бошқа томондан, Россиянинг улкан салоҳияти билан ишлаб чиқариш қуввати ва меҳнат ресурслари демакдир. KERAMA MARAZZI маҳсулотларининг сифати, унинг Россия ва халқаро стандартлар, нормативлар ва техник талабларга мувофиқлиги расмий сертификатлар, техник сертификатлар ва эксперт хулосалари билан тасдиқланган.

Ўзига хослик

KERAMA MARAZZI плиткалари, керамик гранит, мозаика ва декоратив элементларининг умумий сони минглаб топилади: жами 3000 дан ортиқ товарлар бугунги кунда керамика ишлаб чиқарувчилар орасида энг кенг ассортиментдир. KERAMA MARAZZI фалсафасининг асоси ва бош мақсади - ҳаёт сифатини яхшилаш. Муҳими, ҳар қандай инсон ўзи учун ўзига хос ва қулай макон яратиш имкониятига эга бўлиши. Форматлар ва услублар, рангларнинг хилма-хиллиги, ўзига хос дизайн ва керамик қопламаларнинг турли хил тузилмалари ҳар қандай мураккабликдаги дизайн лойиҳасини амалга оширишга имкон беради.

Инновация ва тeхнологиянинг роли

Керамик плиткалари ноёб маҳсулот бўлиб, унда тўртта унсур: ер, сув, олов ва ҳавонинг кучи ва энергияси мавжуд. Инсоният асрлар давомида бу пардоз материалидан қурилишда фойдаланади ва янада яхши сифат ва жозибадорликка эришиб уни ишлаб чиқаришни такомиллаштириб келади. KERAMA MARAZZI доимо олға интилади, компанияни бошқалардан ажратиб турадиган ноёб маҳсулотларни яратишга ва мижозларига таклиф қилишга имкон берадиган ўз ишлаб чиқаришини модернизация қилади, энг янги ускуналар ва замонавий технологияларни жорий этади.

2017 йилда ўта замонавий Continua+ юқори технологияли линиясида ишлаб чиқарилган 120х240 см ҳажмдаги керамик гранитнинг МАКСИ-формати Россия керамика оламида ҳақиқий шов-шув бўлди. Бир вақтнинг ўзида бир нечта серияларда намойиш этилган ушбу маҳсулот мармар, ёғоч ва тош каби оммабоп материалларнинг табиий хусусияти ва жозибасини ишончли тарзда етказиб беради.

KERAMA MARAZZI 2019 йилдаги янги «Испан фиестаси» тўпламида 40х120 ва 20х120 девор плиталарининг ноёб форматини тақдим этади, бу сизга чоксиз қопламанинг таассуротга бой эффектини яратишга имкон беради. Бундан ташқари, компания арабескалар шаклидаги керамик мозаиканинг янги форматини ва 29х33 олти бурчакли яна бир модификациясини тақдим этди.

Ишлаб чиқариш

KERAMA MARAZZI нинг ишлаб чиқариш сектори Москва областининг Орёл шаҳрида ва Малино посёлкасидаги иккита йирик замонавий фабрикада жойлашган. Ҳар икки корхона Италиянинг етакчи ишлаб чиқарувчилари - SACMI, ICF, Technoferrari томонидан ишлаб чиқарилган замонавий юқори технологик ускуналар билан жиҳозланган.

Фирма савдоси

Ҳозирда компания Россия, Украина ва Латвияда 21 та савдо ваколатхонасига эга. Чакана харидорлар учун МДҲдаги 370 дан ортиқ савдо нуқтаси мавжуд, шунингдек KERAMA MARAZZI маҳсулотларини Шимолий ва Шарқий Европада сотиб олиш мумкин. Компания маҳсулотлари шунингдек, мульти брендли магазинлар ва DIY тизимидаги тармоқ магазинларида ҳам сотилади.

Тошкентдаги фирма магазини

Керамик плиталар, керамик гранит, мозаикалар ва санитария-техник буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Италия-Россия компаниясининг расмий дистрибютори - KERAMA MARAZZI Тошкентдаги биринчи фирма магазини очилиши ва 2019 йилдаги янги ИСПАН ФИЕСТАСИ коллекцияси тақдимотига бағишланган тантанали маросим ўтказди. KERAMA MARAZZI компанияси ва унинг расмий дистрибютори - «INTERER ALLEYA»  МЧЖ Тошкентда янги моно-бренд кўргазма залини очди. KERAMA MARAZZI – Италия сифатли, Россия нархига эга бўлиб, қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун 3000 дан ортиқ ассортиментдаги энг фойдали танлов бўлди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш