Жамият | 09:00 / 01.08.2019
19736
5 дақиқада ўқилади
Реклама

AKFA Lighting компанияси маҳсулотлари қандай афзалликларга эга?

Инсоният тарихига эътибор берадиган бўлсак, инсонлар турли ёритиш воситаларидан фойдаланиб келган. Машъала, шам, мойчироқ ва чўғланма лампалардан фойдаланди. XXI асрга келиб эса инсоният LED лампалардан фойдаланмоқда.

Хўш, нега айнан LED лампалар? Улар қандай афзалликларга эга? LED лампаларнинг ишлаб чиқариш жараёнини кузатиш мақсадида AKFA Lighting компаниясига ташриф буюрдик. Дастлаб компания ҳақида.

AKFA Lighting компанияси 2010 йил энергия тежовчи лампалар ишлаб чиқариш заводини ташкил этди. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш қарори аҳоли истеъмол талабини ишончли ёруғлик манбалари билан тўлиқ қондириш мақсадида қабул қилинди. AKFA Lighting компаниясининг умумий майдони 1,8 гектар (18,025 м²) ни ташкил этади. Компания 2016 йилда биринчи шоу-рум очилишини эълон қилди ва ҳозирги кунга келиб Ўзбекистон ҳудудида 40 дан зиёд шоу-румига эга. Компания йилига 226 турдаги жами 10 млн. дан ортиқ, яъни кунига 50 мингдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқаради.

Бугунги кунга келиб компанияда 1000 дан ортиқ фуқаролар иш билан таъминланган. Ишчилар орасида нафақат юртимиз фуқаролари, балки чет эл фуқаролари ҳам ўз фаолиятини олиб боради. Корхонанинг умумий қиймати 205 миллиард сўмни ташкил этади. AKFA Lighting ҳозирги кунгача ўз фаолияти давомида 2,9 миллиард сўм миқдорда солиқлар тўлаган.

LED технологияси афзалликлари

LED лампа – экологик тоза ёруғлик манбаларидан биридир. LEDларнинг ёритилиши принципи лампаларни ишлаб чиқаришда ва ишлатишда хавфсиз қисмлардан фойдаланишга имкон беради. LED лампаларда симобли моддалар ишлатилмайди, шунинг учун уларга шикаст етганида атроф-муҳитга хавф туғдирмайди. LED лампалар, LED панели, LED чироқлар, кўча чироқли лампалар ва индустриал LED лампалар сингари турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Ушбу технология маҳсулотнинг сифатига, ишончлилиги ва самарадорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатади. Лампочка ампуласи оддий лампалар билан таққослаганда 85% энергия тежаш имконини беради. Akfa lighting LED лампаларининг ишлаш муддати 30 000 соатни ташкил этади.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва ишлатиш муддатлари ҳақида

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатига келадиган бўлсак, 1-ўринда инсон саломатлигига мутлақо безарарлигини такидлаб ўтиш лозим, яъни инсон кўриш қобилиятига ҳеч қандай зарар етказмайди. Ўзидан ҳеч қандай зарарли нур ёки бошқа қўштирноқ ичидаги хусусиятларни тарқатмайди. Ишлаб чиқариш соҳаси замонавий лаборатория билан жиҳозланган, маҳсулот сифатини яхшилаш ва намуналарни танлаш ва синовдан ўтказиш йўли билан маҳсулот сифатини назорат қилиш устида иш олиб борилмоқда. Кафолатлар 2 йилга тақдим этилади. Ишга яроқсиз лампаларни бепул алмаштириш имконига эга. Офислар ва жамоат жойларини ёритиш учун фойдаланадиган панеллар юқори сифатли. 

Чунки Sapphire ва Mitsubishi-ChiMee каби юқори сифатли компонентлардан фойдаланилади. Ҳозирги кунда компаниянинг 40 дан зиёд расмий шоу-румлари мавжуд, улар пойтахтимиз Тошкент ҳамда республикамизнинг деярли барча ҳудудларида фаолият олиб боришмоқда. Ҳозирда Фарғона, Андижон, Қўқон, Бухоро, Жиззах, Қарши, Наманган ва бошқа вилоятларда ўз фаолиятини юритмоқда. Компания ҳозирги кунга қадар Қозоғистонда ягона дистрибюторга эга. Корхона 4 йўналиш бўйича иш олиб боради: LED лампалар, LED панеллар, стабилизаторлар, LED экранлар. Ишлаб чиқариш жараёни 4 босқичдан иборат:

  • Биринчи босқич – радиатор
  • Иккинчи босқич – корпус
  • Учинчи босқич – драйвер
  • Тўртинчи босқич – сборка.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз AKFA Lighting компанияси жаҳонга машҳур Phillips ва Bridgelux компанияларидан хом ашё қабул қилади ва шу билан бирга Туркия, АҚШ ва Хитой давлатларидан ҳам маҳсулотлар олиб келинади.

AKFA Lighting Ўрта Осиёдаги LED лампаларни ишлаб чиқарувчи биринчи компания ҳисобланади. Шу билан бирга, ўз маҳсулотларини экспорт қилувчи биринчи чироқ компаниясидир. 2015 йилда AKFA Lighting компанияси SMT Line платаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш билан ўз доирасини яна бир поғонага оширди ва бу йўналиш Artel, Samsung ва Shivaki компаниялари билан ҳамкорлик қилиш имконини берди.

Телефон: +99878 150-44-88

Сайт: www.akfalighting.uz

Telegram: t.me/AkfaLighting_uz

Facebook: fb.com/AkfaLighting

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид