Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда ўғрилик учун тўрт нафар шахс қўлга олинди
2019 йил 26 июль куни номаълум шахслар Наманган вилоятининг Поп туманида жойлашган “Наманган” ЙПХ маскани олдида Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшовчи 49 ёшли Л.С. томонидан эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган “Lacetti” русумли автомашинаси салонидан “iPhone-6” ва 2 дона билак узукларини ўғирлаб кетганлар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳар Миробод туманида яшовчи 39 ёшли М.Қ., Бектемир туманида яшовчи 27 ёшли А.Ў., Яшнобод туманида яшовчи 27 ёшли А.Ф. ва Тошкент вилояти Тошкент туманида яшовчи 34 ёшли Ҳ.Р.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
08:52 / 13.05.2026
Намангандаги гуллар фестивали Гиннес рекордлар китобига кириши мумкин
20:03 / 02.05.2026