Парижда сохта малика заргарлик дўконидан 1,3 млн евролик тақинчоқларни ўғирлаб кетди
Парижда заргарлик дўконидан 1,3 млн евролик тақинчоқлар ўғирлаб кетилиши юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Ўғирликда ўзини БААлик малика деб таништирган аёл гумон қилинмоқда, деб хабар берди BFMTV.
Хабарда айтилишича, 31 июль куни заргарлик дўконига кириб келган гумонланувчи ўзини Дубай шайхининг хотинларидан бири, ёнидаги аёлни эса чўриси сифатида таништирган. Улар қутига солинган тақинчоқларни кўриб чиқишган.
Аёл қутини қайтариб бериб тақинчоқларни эртаси куни сотиб олишини айтган. Унга тўлов пули тушиши билан тақинчоқларни айтилган манзилга жўнатишга ваъда беришган. Эртасига пул тушмагач, дўкондагилар қутини очишган ва унинг ичида Maggi бульони бўлакчаларини кўришган.
LCI нашрининг хабар беришича, 1,6 млн евролик тақинчоқлар Hermel дўконидан ўғирлаб кетилган. Қайд этилишича, сохта малика тиллаларни томоша қилаётганида унинг телефони бир неча бор жиринглаган ва у телефонда гаплашаётган чоғида қутига эпчиллик билан тақинчоқлар ўрнига бульон бўлакчаларини солиб қўйган.
Мавзуга оид
08:31 / 14.11.2024
Париж прокуратураси Марин Ле Пенга 5 йиллик қамоқ жазосини талаб қилмоқда
09:30 / 25.10.2024
Ливанга ёрдам бериш учун Парижда тахминан 1 млрд евро йиғилди
22:36 / 24.10.2024
Париждаги Нотр-Дам соборига кириш пулли бўлади
21:27 / 25.09.2024