Тожикистонда машинанинг дарёга қулаб кетиши оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 30 июль куни Сўғд вилояти Шаҳристон довонида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ва машинанинг дарёга қулаб кетиши оқибатида Ўзбекистон фуқароси А.Д. вафот этди.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, бошқа ҳамюртимиз А.Н. жароҳат олган ва касалхонага ётқизилган.
Қайд этилишича, марҳумнинг жасади қариндошлари ҳамроҳлигида ватанга юборилди.
Элчихона вазиятни назоратга олди ва жароҳатланган ҳамюртимизга ёрдам беришнинг консуллик-ҳуқуқий масалалари билан шуғулланмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ва Тожикистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарурат вазиятларда мамлакатнинг Душанбе шаҳридаги элчихонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +992-37-224-75-39, +992-37-228-99-03, +992-37-224-75-42.
Мавзуга оид
18:54 / 28.09.2024
Россияда Ўзбекистон фуқароларига паспорт олишда ноқонуний ёрдам берган жиноий гуруҳ ушланди
22:34 / 11.09.2024
Тожикистон муфтийси ҳужумга учради
21:41 / 10.09.2024
Тожикистон ўз фуқароларига Россияга сафар қилмасликни тавсия этди
20:00 / 02.09.2024