Жамият | 17:00 / 02.08.2019
4591
2 дақиқада ўқилади

«Vesta Electric» Ўзбекистонда тиббий консоллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

Инсон саломатлиги – юртимиз тинчлиги гаровидир. Ҳукуматимиз инсон соғлигини ривожлантириш борасида кўплаб тадбир ва ислоҳотларни амалга оширмоқда ва улардан энг муҳими бу шифохона ва улардаги шарт-шароитлардир. Шунингдек, Vesta Electric корхонаси бу ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшган ҳолда узоқ вақтдан бери таниш бўлган «Vesta Electric» розеткалари бренди илк бор Ўзбекистонда беш турдаги тиббий консолларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, улардан 3 турдагиси горизонталь ва 2 турдаги консоллар эса вертикал бўлиб биринчи ёрдам бўлимида, жарроҳлик хоналарида, даволаниш хоналарида ва жонлантириш бўлимларида тиббиёт соҳасидаги иш фаолиятини самарали фойдаланиш имконини беради.

Беш турдаги консоллар горизонталь ва вертикал кўринишда бўлиб, улар:

  • Деворга ўрнатиладиган Жарроҳлик вертикал ва горизонталь консол тизими электр ва газ таъминоти муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради, турли хил тиббий буюмларни эргономик жойлаштириш ва тўшакда ёритишни ташкил қилиш имконини беради.
  • Анестезиология вертикал ва горизонталь девор консоли анестезия газ таъминоти тизимини қулай ва хавфсиз етказиб беришини таминлайди. 
  • Шифокорларнинг ва шу билан бирга беморларнинг қулайликларини қондирадиган даволаниш Палата консоллари бемор саломатлигини тиклаш жараёнида ёрдам беради.

Vesta тиббиёт консоллари махсус металдан тайёрланган бўлиб, самарали ва хавфсиз маҳсулотдир.

Қўшимча маълумотлар учун +99878 150 44 88, +99897 750 06 60 рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида