Жамият | 11:20 / 05.08.2019
20548
1 дақиқада ўқилади

Чилонзордаги ресторан ёниб кетди

Фото: Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

2019 йил 4 август куни соат 23:09да, Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси 7-уйда жойлашган “Баркач” ресторанининг ёрдамчи ва генератор хоналари ҳамда том қисми 40 кв.м майдонда ёнган. 

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, ёнғиндан ресторан биносининг 2000 кв.м. майдонидаги қурилмалари сақланиб қолинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 23:14да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 23:19да қуршаб олиниб, соат 23:20да бартараф этилган. 

Ёнғин электр симларни қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Мавзуга оид