Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда мактаб битирув кечаларини ресторан ва кафеларда ўтказиш тақиқланди
Янги қоидаларга кўра, ота-оналар ва ўқувчилардан пул маблағларини йиғиш, шунингдек, битирув тадбирлари муносабати билан совғалар ва бошқа моддий бойликларни талаб қилиш тақиқланади. Аттестат ва дипломларни топшириш маросимлари фақат таълим ташкилотлари биносида ташкил этилади.
Қозоғистонда мактабгача, ўрта, техник ва касб-ҳунар, шунингдек, ўртадан кейинги таълим ташкилотларининг битирув тадбирларини ресторанлар, кафелар, банкет заллари, дам олиш масканлари ва табиат қўйнида ўтказиш тақиқланди. Бу ҳақда мамлакат Таълим вазирлиги маълум қилди.
Янги қоидаларга кўра, ота-оналар, қонуний вакиллар ва ўқувчилардан пул маблағларини йиғиш, шунингдек, битирув тадбирлари муносабати билан совғалар ва бошқа моддий бойликларни талаб қилиш мумкин эмас. Аттестат ва дипломларни топшириш маросимлари фақат таълим ташкилотлари биносида ташкил этилади.
Қайд этилишича, бундай ёндашув битирув тадбирларини ўтказишда хавфсизлик ва жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек, таълим ташкилотларида "Қонун ва тартиб" мафкурасини мустаҳкамлашга қаратилган.
Маълумот учун, ўқув йилида Қозоғистон мактабларида 3,9 миллион ўқувчи, жумладан, 215 минг нафар 11-синф битирувчилари таҳсил олган.
Мавзуга оид
22:20 / 22.05.2026
Қозоғистонда таниқли блогер аёл пластик операциядан сўнг вафот этди
21:18 / 19.05.2026
Тўқаев Қозоғистонни Олтин Ўрда вориси деб эълон қилди
17:59 / 16.05.2026
Ўзбекистон кунлик сув истеъмоли юқори бўлган давлатлар қаторига кирди
12:10 / 15.05.2026