Жамият | 07:20 / 05.08.2019
10508
1 дақиқада ўқилади

Тахиатошдаги жанжал пичоқбозлик билан якунланди

2019 йил 1 август куни Қорақалпоғистон Республикасининг 1-кичик туманида яшовчи 58 ёшли Е.К. маст ҳолда Тахиатош тумани Н.Сейтмуратов кўчасида ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган таниши, Кенегес кўчасида яшовчи 61 ёшли К.Т.ни пичоқ билан жароҳатлаган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада К.Т. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Е.К. ушланган. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид