Жаҳон | 23:21 / 05.08.2019
6529
1 дақиқада ўқилади

Трамп қурол сотиш тўғрисидаги қонунни кескинлаштиришга чақирди

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда содир бўлган отишмалардан сўнг демократлар ва республикачиларни қурол сотиш тўғрисидаги қонунни кескинлаштириш ва иммиграцион ислоҳот ўтказишга чақирди.  

Трамп твиттерда АҚШ ҳукумати бегуноҳ одамларнинг ўлиб кетишларига йўл қўя олмаслигини таъкидлади. Унинг фикрича, республикачилар ва демократлар бирлашиши ҳамда шахсий биографик маълумотлар жиддий текширувдан ўтказилишига эришишлари керак.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Чикагодаги паркда жойлашган болалар майдончасида отишма содир этилиши натижасида етти киши жароҳатланди.  

Аввалроқ эса Эль-Пасо шаҳридаги (Техас штати) супермаркетда содир этилган отишмада 20 киши ҳалок бўлган, 26 киши жароҳатланганди.  

Кейинроқ эса Оҳайо штатидаги Дейтон шаҳрида отишма содир бўлди. Dayton Daily News газетасининг хабар беришича, отишмада етти киши қурбон бўлган.

Мавзуга оид