Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон ҳукумати Кашмирда 500дан ортиқ кишини ҳибсга олди
Фото: AP Photo/Channi Anand
Ҳиндистон ҳукумати Жамму ва Кашмир штатида 500дан ортиқ кишини, жумладан маҳаллий партиялар вакилларини ҳибсга олди. Бу ҳақда All India Radio хабар берди.
"Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Кашмирда 500дан ортиқ кишини ҳибсга олди, улар орасида сиёсий етакчилар ва фаоллар бор. Аксарият аҳоли хавфсизлик чоралари кучайтирилганлиги боис уйларида қолмоқда", дейилади хабарда.
7 август куни Покистон ҳукумати Ҳиндистон элчисини мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди. Исломобод шу тарзда Ҳиндистон билан дипломатик муносабатлар даражасини пасайтирмоқчи ва икки томонлама савдони тўхтатмоқчи.
Бунга 5 августда Ҳиндистон Жамму ва Кашмир штатининг алоҳида мақомини бекор қилишини эълон қилгани сабаб бўлган. Ҳозирда ушбу штатга маълум даражада мухторият ва ўз қонунларини қабул қилиш ҳуқуқи берилган. Шунингдек, штат ҳудуди икки қисмга ажратилади. Бу штатда эндиликда Ҳиндистон учун умумий конституция амал қилиши, инвестицияларга ва бошқа штатлардан одамлар келишига чекловлар бекор қилиниши кутилмоқда.
Жамму ва Кашмир ҳудуди деярли Ҳиндистон ва Покистон ўртасида бўлиб олинган, ваҳоланки ҳар бир томон ҳудуд устидан тўлиқ назоратга даъвогарлик қилади. Ушбу штатда икки томон ўртасидаги мунтазам тўқнашувлар сабабли у ердан ўтувчи шартли чегарада Ҳиндистон ва Покистоннинг катта сондаги қўшинлари тўпланган.
Мавзуга оид
12:51 / 15.11.2025
Кашмирдаги полиция бўлимида портлаш: камида 9 киши ҳалок бўлди
14:50 / 14.08.2025
Ҳиндистон таҳдиди туфайли Покистон ракета қўшинларини ташкил этади
16:57 / 12.05.2025
Ҳиндистон Покистон сув оладиган дарёларни очиб юборди
23:37 / 10.05.2025