Спорт | 11:10 / 10.08.2019
5965
1 дақиқада ўқилади

«Ливерпуль» Суперкубокда асосий дарвозабони хизматидан фойдалана олмайди

Фото: Dave Thompson/AP

«Ливерпуль» дарвозабони Алиссон АПЛ 1-туридан ўрин олган «Норвич»га (4:1) қарши ўйинда жароҳат олди.

Бразилиялик посбон 39-дақиқада майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Унинг ўрнини жамоанинг янги ўйинчиси Адриан эгаллади.

Ўйиндан сўнг «Ливерпуль» устози Юрген Клопп дарвозабоннинг жароҳати мушак билан боғлиқ экани ва жиддий эмаслигини айтди. Аммо УЕФА Суперкубоги учун баҳсда майдонга тушмаслигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА Суперкубоги учун баҳсда «Ливерпуль» ва «Челси» клублари беллашади. Ўйин 15 август куни соат 23:55да бошланади.

Мавзуга оид