Жаҳон | 20:30 / 11.08.2019
5491
1 дақиқада ўқилади

Мьянмадаги кўчкиларда 51 киши ҳалок бўлди

Мьянманинг жануби-шарқидаги Мон штатида юз берган кўчкилар оқибатида 51 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди. 

Кўчки кучли ёмғирлар оқибатида юз берган. Шунингдек, Паунг аҳоли пунктида бир нечта қишлоқ сув остида қолган, бир қатор мактаблар вақтинчалик ёпилган.

Табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув амалиёти давом этмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид