09:03 / 13.08.2019
33046

Тест синовларининг ўн бешинчи куни ҳақида маълумот берилди 

Фото: KUN.UZ

Давлат тест маркази олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказилаётган тест синовларининг ўн бешинчи куни ҳақида маълумот берди.

2019 йил 13 август куни республика бўйича 8 та ҳудудда 1-сменадаги тест синовлари бир вақтда соат 08:00 да бошланди.

Тест синовларида биринчи сменада жами 13 867 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган эди. Шундан:

- 13 495 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этмоқда;
- 371 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади;
- 1 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли ҳудудга кириш жойида тест синовларидан четлаштирилди.

Тест синовлари бўлиб ўтаётган ҳудудлар:

1. Қорақалпоғистон Республикаси;
2. Андижон вилояти;
3. Фарғона вилояти;
4. Бухоро вилояти;
5. Хоразм вилояти;
6. Жиззах вилояти;
7. Навоий вилояти;
8. Самарқанд вилояти.

Top