16:17 / 13.08.2019
48341

Ўзбекистонда яна 20та мамлакат фуқаролари учун визасиз режим белгиланди

Фото: Shutterstock

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ҳужжат билан 2020 йил 1 январдан бошлаб 20та мамлакат фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан бошлаб 30 кун муддатга визасиз режим жорий этилади.

Давлатлар:

1. Антигуа ва Барбуда 
2. Барбадос 
3. Белиз 
4. Гренада 
5. Доминикан Республикаси 
6. Мексика Қўшма Штатлари
7. Гватемала Республикаси 
8. Гондурас Республикаси 
9. Коста-Рика Республикаси
10. Куба Республикаси
11. Никарагуа Республикаси
12. Панама Республикаси
13. Тринидад ва Тобаго Республикаси
14. Эль-Сальвадор Республикаси
15. Сент-Винсент ва Гренадина 
16. Сент-Люсия 
17. Багам Ороллари Ҳамдўстлиги
18. Доминика Ҳамдўстлиги
19. Сент-Китс ва Невис Федерацияси 
20. Ямайка

Top