Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
Гаров қайтариладиган пулдир. Агар ариза берувчига виза бериш рад этилган бўлса ёки виза эгаси АҚШда бўлиш шартларини бузмасдан ўз вақтида чиқиб кетган бўлса, пул қайтарилади.
Фото: Getty images
2026 йил 21 январдан бошлаб Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари АҚШга B-1 (ишбилармонлик сафарлари) ва B-2 (туризм) тоифасидаги ноиммиграцион визалар учун ариза беришда 5 минг доллардан 15 минг долларгача бўлган миқдорда қайтариладиган гаров пули тўлаши шарт. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти сайтида эълон қилинган ҳужжатда айтилади.
Аниқлик киритилишича, гаров фақат АҚШ Молия вазирлиги тизими орқали тўланади. Тўлов учун ҳаволани консуллик ходими суҳбатдан сўнг тақдим этади. Бунда гаров тўлаш виза беришни кафолатламайди.
Шунингдек, гаров эвазига берилган виза эгалари АҚШга фақат учта аэропорт - Бостондаги Логан, Ню-Йоркдаги Жон Кеннеди ёки Вашингтондаги Даллес аэропортлари орқали кириши ва мамлакатни тарк этиши кераклиги белгиланди.
Гаров миқдори консуллик ходими томонидан интервю пайтида белгиланади ва 5 минг, 10 минг ёки 15 минг долларни ташкил қилиши мумкин.
Гаров қайтариладиган пулдир. Агар ариза берувчига виза бериш рад этилган бўлса ёки виза эгаси АҚШда бўлиш шартларини бузмасдан ўз вақтида чиқиб кетган бўлса, пул қайтарилади.
Виза гарови дастури АҚШ Давлат департаменти томонидан 2025 йил август ойида синов тариқасида жорий этилган ва дастлаб Малави ва Замбия фуқароларига татбиқ этилган. 2026 йил 1 январдан бошлаб у Туркманистон фуқароларига татбиқ этилди. Энди эса Қирғизистон ва Тожикистонни ўз ичига олган яна 38 мамлакат фуқароларига татбиқ этилмоқда.

Қарор B-1/B-2 визалари бўйича Қўшма Штатларда бўлиш муддатининг тез-тез бузилиши билан изоҳланган.