19:46 / 15.08.2019
21020

УЕФА Европанинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар учлигини эълон қилди

Фото: Michael Regan/Getty Images

Европада 2018/19 мавсумининг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар эълон қилинди.

Номзодлар учлигидан «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду жой олган.

4-10 ўринлар эгалари қуйидагилар:

4. Алиссон Бекер («Ливерпуль») – 57 очко
5. Садио Мане («Ливерпуль») – 51
6. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») – 49
7. Эден Азар («Челси» - ҳозир «Реал») – 38
8= Маттейс де Лигт («Аякс») – 27
8= Френки де Йонг («Аякс») – 27
10. Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити») – 12

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили мазкур эътирофга «Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич лойиқ кўрилган эди. Ундан олдинги 4та мавсумдан 3тасида мукофот Криштиану Роналдуга берилган:

2010/11: Лионель Месси
2011/12: Андрес Иньеста
2012/13: Франк Рибери
2013/14: Криштиану Роналду
2014/15: Лионель Месси
2015/16: Криштиану Роналду
2016/17: Криштиану Роналду
2017/18: Лука Модрич

2011 йилда таъсис этилган совринни қўлга киритган футболчилардан фақат бир нафари – Франк Рибери испан клуби аъзоси эмасди.

Бугун УЕФА, шунингдек, турли номинациялар бўйича ўтган мавсум лауреати бўлишга номзодларни ҳам маълум қилди.

Чемпионлар лигаси бўйича бошқа йўналишлардаги номинантлар қуйидагилар:

«Мавсумнинг энг яхши дарвозабони»: Алиссон Бекер, Уго Льорис, Марк-Андре тер Штеген

«Мавсумнинг энг яхши ҳимоячиси»: Трент Александер-Арнольд, Маттейс де Лигт, Виржил ван Дейк

«Мавсумнинг энг яхши яримҳимоячиси»: Френки де Йонг, Кристиан Эриксен, Жордан Ҳендерсон

«Мавсумнинг энг яхши ҳужумчиси»: Садио Мане, Лионель Месси, Криштиану Роналду

«Мавсумнинг энг яхши аёл футболчиси: Люси Бронз, Ада Ҳегерберг, Амандин Анри (учаласи ҳам «Лион» аъзоси)

Шунингдек, Европа лигасида мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар учлиги ҳам маълум: Оливье Жиру, Эден Азар, Лука Йович.

ЕЧЛ номинациялари бўйича ғолиблар 29 август куни Монакода, мусобақанинг янги мавсуми гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимида маълум қилинади.

30 августда эса Европа лигасининг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси тақдирланади.

Маълумот учун, УЕФА бир ҳафта олдин еврофутболнинг 2018/19 мавсумидаги энг яхши голини эълон қилган эди.

Top