Спорт | 21:46 / 16.05.2024
10352
2 дақиқада ўқилади

Роналду йиллик даромад бўйича Мессидан икки баробар ўзиб кетди

Американинг Forbes нашри йил давомида энг кўп даромад олган спортчилар рейтингини янгилади. 

Фото: Getty Images / Forbes

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз фаолиятида тўртинчи марта Forbes талқини бўйича йилнинг энг кўп даромад олувчи спортчилари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. 

39 ёшли португалияликнинг сўнгги 12 ойдаги даромади 260 миллион долларга баҳоланмоқда, шундан 200 миллион доллари клубдаги маоши, қолган 60 миллион долларни Nike, Binance ва Herbalife компаниялари билан тузган реклама шартномалари орқали олган. 

Иккинчи ўринни испаниялик голфчи Жон Рам (218 миллион доллар), учинчи ўринни «Интер Майами» (АҚШ) клубининг аргентиналик ҳужумчиси Лионел Месси (135 миллион доллар) эгаллаб турибди. 

Қайд қилинишича, тарихда биринчи марта юқори ўнталикдаги барча спортчилар 100 миллион доллардан ортиқ даромад олишди — уларнинг жами даромади рекорд даражадаги 1,38 миллиард долларни ташкил этди. 

Топ-10 рейтингдаги бошқа спортчилар:

4. ЛеБрон Жеймс (АҚШ, баскетбол) – 128,2 миллион доллар;

5. Яннис Адетокунбо (Греция, баскетбол) – 111 миллион доллар;

6. Килиан Мбаппе (Франция, футбол) - 110 миллион доллар;

7. Неймар (Бразилия, футбол) - 108 миллион доллар;

8. Карим Бензема (Франция, футбол) - 106 миллион доллар;

9. Стивен Карри (АҚШ, баскетбол) – 102 миллион доллар;

10. Ламар Жексон (АҚШ, Америка футболи) – 100,5 миллион доллар. 

Мавзуга оид