Жамият | 09:00 / 19.08.2019
26665
3 дақиқада ўқилади
Реклама

IMZO дан хонани шамоллатишнинг янги усули

IMZO компанияси хоналарни шамоллатишнинг самарали усулини таклиф қилади.

Квартирадаги, уйдаги ёки офисдаги пластик деразалар герметик муҳитни яратади, шу сабабли хоналарни кунига 2-3 марта шамоллатиш лозим. Ёпиқ деразалар нафақат ошиқча шовқинни, балки тоза ҳавони ҳам хонага киритмаслиги ошиқча намлик туфайли моғор ҳосил бўлишига олиб келади. Бунинг олдини олиш учун дераза ойнасини ним очиб қўйиш мумкин, бироқ, бу хонага турли ҳашаротлар ва қор, ёмғир киришига олиб келади.

Янги уй қурганда ёки уйни таъмирлаганда одатий айланма-кўтарма деразаларни ўрнатиш ўрнига хонани шамоллатишнинг янгича усулини таъминловчи деразаларни ўрнатиш мақсадга мувофиқ. Хонани шамоллатишнинг стандарт усулидан фарқли тарзда параллел очиш функциясига эга ойналар бир қатор афзалликларга эга. Биринчи навбатда, бу қулайлик, хавфсизлик ва энергия тежамкорлиги.

IMZO компанияси Winkhaus билан биргаликда дераза ромларининг бутун ўлчами бўйлаб ойналарнинг параллел очилиши функцияси ёрдамида Ўзбекистон бозори учун хонани шамоллатишнинг инновацион, қулай ва хавфсиз ечимини таклиф қилади. Бундай фурнитурали деразалар мустаҳкамлиги, хавфсизлиги ва энергия тежамкорлиги билан энг замонавий қурилиш талабларига мос келади.  

Winkhaus  томонидан тақдим этилган янги activPilot Comfort ойналарни параллел очиш тизими – бу дераза техникасидаги инқилобдир. Унда дераза ойнаси ва ромлари орасида қарийб кўринмас 6 миллиметр ҳажмдаги туйнук ҳосил бўлади ва у хонани самарали шамоллатиш имконини беради. Бунда хонани шамоллатишда елвизак ҳосил бўлмайди, ойна очилиб ёпилиши ва хонага ёмғир кириши кузатилмайди. Ойналар параллел очилиб, хонани шамоллатганда чивин ва бошқа ҳашаротлар хонага киролмайди.

АctivPilot тузилишининг ўзига хослиги шундаки, хонани шамоллатганда ҳам, деразани ёпганда ҳам синдиришга қарши хусусиятларни бир хилда сақлаб қолади. Шу боисдан уйда ҳеч ким бўлмаганда ҳам хонани шамоллатиш мумкин бўлади.

 АctivPilot хусусиятига эга Imzo деразалари – бу:

  • Елвизаксиз хонани шамоллатиш
  • Синдиришга қарши ҳимояга эга хавфсизлик
  • Иссиқлик йўқотилиши бартараф этиладиган энергия тежамкорлиги
  • Тўрсиз ҳашаротларга қарши ҳимоя
  • Ҳар қандай ҳавода тоза ҳаволи муҳит.

Қўшимча маълумот учун телефон:

Телефон: +99871 2077777

Сайт: www.imzo.uz

Фейсбук: fb.com/imzogroup/

Инстаграм: @imzogroup

Телеграм: t.me/IMZO_Official

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид