15:22 / 19.08.2019
13029

Онлайн аукцион орқали 2,5 млрд сўмлик автомобиль рақамлари сотилди

Фото: KUN.UZ

2019 йилнинг 12-18 августларида “ЎзРТХБ” АЖда 765,3 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 8 %га ўсиб, 422,9 млрд сўмни ташкил этди.

Биржа савдоларининг ҳажми аввалги ҳафтага нисбатан 3,8 %га камайиб, 655,4 млрд сўмни ташкил этди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг суммаси 2,2 млн АҚШ долларини ташкил этди. Экспортнинг таркибида полиэтилен турли маркалари 90 %, ва пахта толаси маҳсулотлари 10 % эгаллади.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 16,1 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 4,6 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 28,7 %ни эгаллади.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 632 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,5 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 16,8 % биринчи тоифадаги авторақамларга 52,5 % иккинчи ва 30,7 % учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Top