14:33 / 20.08.2019
26633

Президент Амударё дельтасида кичик сув ҳавзаларини барпо этиш ишлари билан танишди 

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Мўйноқ туманига келиб, Амударё дельтасида кичик сув ҳавзаларини барпо этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди. 

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, 2019-2022 йилларга мўлжалланган ушбу лойиҳа сув ҳавзаларини самарали бошқариш орқали ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилашга қаратилган. 

Давлат раҳбари ҳудудда чорвачилик ва балиқчиликни ривожлантириш орқали иш ўринлари, аҳоли даромадларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Бундан олдин, Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга жўнаб кетгани, ташриф икки кунга мўлжаллангани хабар қилинганди.

Top