Туркиянинг Чанаккале вилоятидаги балиқчилар оғирлиги бир тоннага яқин беш метрли акулани ушлашди. Бу ҳақда NTV телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, балиқчилар Эгей денгизида ушланган бу акуланинг улканлигидан ҳайратда қолишган ва унинг фотосуратларини ижтимоий тармоқларга жойлаштиришган.
Ўртаер ва Эгей денгизларида акулаларнинг бир нечта турлари яшайди. Уларнинг аксарияти одамлар учун хавфли эмас.