09:31 / 23.08.2019
8546
Реклама

«Қишлоқ қурилиш банк» сайёр учрашувлари: мулоқот, муҳокама, ечим

Акциядорлик тижорат «Қишлоқ қурилиш банк» Бошқаруви раҳбарлари республика ҳудудларида аҳоли ва тадбиркорлар билан сайёр қабулларни ўтказмоқда.

Банк Бошқаруви раиси Баҳодир Муллахонов 20 август куни Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой ва Қўнғирот туманларида ўтказилган  ана шундай тадбирларда  қатнашди.

Банк Бошқаруви раиси ўринбосари Фарҳод Ғофуров 19-21 август кунлари Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида ва Қарши шаҳрида, Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон, Сариосиё, Шўрчи, Жарқўрғон туманларида ва Термиз шаҳрида тадбиркорлар ва аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди.

Банк Бошқаруви раиси ўринбосари Алишер Муротов иштирокидаги сайёр учрашувлар Наманган вилоятининг Поп туманида, Наманган  ва Андижон шаҳарларида бўлиб ўтди.

Тадбирларда иштирокчиларнинг кўплаб  мурожаатлари кўриб чиқилди. Кўплаб мурожаатлар сайёр учрашувлар давомида ўз ечимини топди. Аҳоли ва тадбиркорларни қизиқтирган барча масалалар бўйича тушунтиришлар берилди.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбирларда тадбиркорлар ўз фаолиятига халал бераётган муаммоларни билдирдилар ва қатор таклифлар ўртага ташланди. Банк таркибий тузилмалари раҳбарларига экспорт қилувчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.

«Қишлоқ қурилиш банк» вакиллари сайёр учрашувлар доирасида ҳудудлардаги қатор кичик бизнес субъектларида ҳам бўлишиб, тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш қувватларини технологик янгилаш, экспортни ошириш ва қўшимча иш ўринлари яратишга қаратилган бизнес лойиҳаларини ўргандилар. Эндиликда мазкур бизнес лойиҳаларни молиялаш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Сайёр учрашувлар мижозлар билан мулоқотнинг самарали формати сифатида ўзига хос аҳамият касб этмоқда. Бўлиб ўтаётган тадбирлар аҳолининг ва тадбиркорларнинг банк хизматларига муносабатини ҳам аниқлашга ёрдам бермоқда. Бу эса банкнинг барқарор ривожланишида ва замонавий хизматлар кўламини кенгайтиришда долзарбдир.

«Қишлоқ қурилиш банк» - фаровон ҳаётингиз хизматида!

Мурожаат учун: 

Телефонлар: (+99878) 150-93-39, 150-39-93

Веб-сайт: www.qqb.uz

Telegram: t.me/QQBANK

Facebook: fb.com/official.qqb.uz

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Top