Жамият | 12:13 / 23.08.2019
8370
2 дақиқада ўқилади

Сергелида икки қаватли йўл қуриш таклиф этилди 

Фото: max-stroymsk.ru

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Сергели туманида янги икки қаватли йўл қуриш ҳақида петиция эълон қилинди.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда автотранспорт воситалари тирбандлиги масаласини ҳал этиш асосий муаммолардан биридир. Бу борада турли хил ўзига хос ечимлар мавжуд. 

“Шундай чоралардан бири сифатида Сергели туманидаги тирбандликни бартараф этиш мақсадида янги 2 қаватли йўл қуриш зарур деб ҳисоблаймиз. Бунинг учун, биринчидан, Фарҳод кўчасининг Жанубий вокзал олдидаги тугаш жойидаги кўприкдан, йўлни иккинчи қават қилиб давом эттириб Сергели-Қўйлиқ йўлига улаш. Иккинчи таклиф: Фарҳод кўчасининг Жанубий вокзал олдидаги тугаш жойидаги кўприкдан бошлаб, ҳозирги йўл устидан иккинчи қават қилиб йўл қуриш ва Сергели ярмаркасигача давом эттириш”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Петицияда тумандаги тирбандлик ва ноқулайликларни бартараф этиш мақсадида Сергели туманида янги икки қаватли йўл қуриш таклиф қилинган.

Мавзуга оид