20:00 / 23.08.2019
39882

Учта янги қонун маъқулланди, ҳукумат парламентга ҳисоб берди – Сенат ялпи мажлиси суратларда

Фото: KUN.UZ

Олий Мажлис Сенатининг 21-ялпи мажлиси ўз ишининг илк кунида учта қонун лойиҳасини маъқуллади ва ҳукумат ҳисоботини қабул қилди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, бугун сенаторлар тасдиғидан ўтган қуйидаги қонунлар имзолаш ва эълон қилиш учун президентга юборилади:

– «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»,
– «Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»,
–  «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»,

«Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эса рад этилди.

Сенатда, шунингдек, «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг 2019 йил иккинчи чорагидаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботни Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўқиб эшиттирди.

Қайд этиш жоиз, мажлиснинг дастлабки кунида 84 нафар сенатор иштирок этди. Мажлиснинг баъзи қисмлари – Сенат раиси Танзила Норбоеванинг кириш нутқи ва ҳукумат вакили Азиз Абдуҳакимовнинг ҳисоботи парламент юқори палатасининг Facebook`даги расмий саҳифасида жонли эфирга узатилди.

Тушдан сўнг Сенат аъзолари президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқейини ошириш юзасидан кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида қатнашиш учун йўл олишди.

Эртага, 24 август куни айрим қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи 7та қонун лойиҳаси, 4та халқаро ҳужжатларнинг Ўзбекистон томонидан қабул қилиниши бўйича қонунлар ва Сенат ваколатига кирувчи бошқа масалалар кўриб чиқилади.

Шунингдек, ялпи мажлиснинг иккинчи кунида Ички ишлар ва Ташқи ишлар вазирлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ахборотлари, Хоразм вилояти ҳокимининг ҳисоботи эшитилади.

Kun.uz, ўз анъанасига мувофиқ, Ўзбекистон қонун чиқарувчи ҳокимиятининг олий органида ўтган ялпи мажлисдан эксклюзив суратларни тақдим этади.

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов ва сенатор Алишер Курманов
Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Ғаниев
ҳамда Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжаев
Самарқанд вилояти ҳокими, сенатор Эркинжон Турдимов ва Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов
Ўзбекистон қаҳрамони, сенатор Холиджон Комилов ва Бухоро вилояти ҳокими, сенатор Ўктам Барноев
Жиззах вилояти ҳокими, сенатор Эргаш Салиев ва ЁИ раиси Қаҳрамон Қуронбоев
Адлия вазири Русланбек Давлетов ва Ички ишлар вазири ўринбосари Рустам Хатамов
Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев ва Бухоро вилояти ҳокими, сенатор Ўктам Барноев

Ички ишлар вазири ўринбосари Рустам Хатамов ва Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Фаррух Дадахўжаев
Хоразм вилояти ҳокими, сенатор Фарҳод Эрманов ва Қашқадарё вилояти ҳокими, сенатор Зафар Рўзиев
Сенаторлар Фаррух Дадахўжаев ва Рустам Иноятов
Сенаторлар – Фаррух Дадахўжаев, Рустам Иноятов, Қаҳрамон Қуронбоев

Сенат раҳбарияти

Сенатор Толибжон Мадумаров ва Андижон вилояти ҳокими, сенатор Шуҳратбек Абдураҳмонов

Ички ишлар вазири ўринбосари Рустам Хатамов
Адлия вазири Русланбек Давлетов

Сенатор Толибжон Мадумаров ва Андижон вилояти ҳокими, сенатор Шуҳратбек Абдураҳмонов
Сенатор Расулжон Бойматов
Бухоро вилояти ҳокими, сенатор Ўктам Барноев
Хоразм вилояти ҳокими, сенатор Фарҳод Эрманов
Сенатор Тоҳир Баҳронов ва сенатор Анорбой Эшматов

Самарқанд вилояти ҳокими, сенатор Эркинжон Турдимов
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов
«Оила» маркази директори, сенатор Дилором Тошмуҳаммедова
Сурхондарё вилояти ҳокими, сенатор Тўра Боболов

Сенатор Сайёра Баратова
Сенатор Ренат Насиров

Сенат раиси Танзила Норбоева
Сенатор Одилжон Маматкаримов

Сенатор Муҳаммаджон Мақсудов

Сенатор Сайёра Абдукаримова
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Сенат Раиси ўринбосари Муса Ерниязов
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Фаррух Дадахўжаев

Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев
Инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов 

Энергетика вазири Алишер Султонов
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев
Шерзод Шерматов ва Русланбек Давлетов
Марказий Банк раиси Мамаризо Нурмуратов ва Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев
Сенатор Агрепина Шин ва Тошкент шаҳри ҳокими, сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Самарқанд вилояти ҳокими, сенатор Эркинжон Турдимов ва Сурхондарё вилояти ҳокими, сенатор Тўра Боболов
Сирдарё вилояти ҳокими, сенатор Ғофуржон Мирзаев ва бошқа вилоятлар ҳокимлари
Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев ва Тошкент вилояти ҳокими, сенатор Рустам Холматов 
Сенатор Валерий Тян ва сенатор Агрепина Шин
Тошкент шаҳар ҳокими, сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Адлия вазири Русланбек Давлетов
Top