Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда бинолар қурилишида замонавий телекоммуникация инфратузилмаси мажбурий бўлади
Эндиликда банк, тўлов тизими, тўлов ташкилоти, электрон тижорат платформаси иловалари орқали хизматларни кўрсатишда телекоммуникациялар соҳасида фаолият юритиш учун лицензия талаб этилмайди. Шунингдек, кўп қаватли уйларда яшовчиларнинг аризаси бўлганда хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бинода мавжуд инфратузилмадан беғараз фойдаланиш имконияти яратилади.
Сенатнинг эллик биринчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, амалдаги “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги қонун 1999 йилда қабул қилинган бўлиб, унда назарда тутилган бир қатор қоидалар эскирган ва бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Жумладан, мавжуд тартибга солиш механизмлари ва атамалар ўз аҳамиятини йўқотганлиги сабабли амалиётда нотўғри талқин қилиш ҳолатлари ва соҳанинг ривожланишига тўсиқлар пайдо бўлмоқда.

Янги таҳрирдаги “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги қонун билан эса аҳолига ва телекоммуникация соҳасида фаолият юритувчи субъектларга бир қатор қулайликлар яратилмоқда.
Таъкидланишича, бугунги кунда янги қурилган кўп қаватли уйларнинг айримларида тегишли инфратузилма кўзда тутилмагани сабабли қайта қурилиш ишларини олиб боришга тўғри келмоқда. Ушбу оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида бундан кейин бино ва иншоотлар қурилишида замонавий телекоммуникация инфратузилмаси мажбурий бўлади.

Хусусан, кўп қаватли уйларда яшовчиларнинг аризаси бўлганда хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бинода мавжуд инфратузилмадан беғараз фойдаланиш имконияти яратилади. Операторларга телекоммуникация инфратузилмаси объектларидан биргаликда фойдаланишга рухсат берилади.

Бундан ташқари, қонун билан телекоммуникация соҳасида фаолият юритувчи субъектларга бир қатор қулайликлар яратилмоқда. Қонунга кўра энди банк, тўлов тизими, тўлов ташкилоти, электрон тижорат платформаси иловалари орқали хизматларни кўрсатишда телекоммуникациялар соҳасида фаолият юритиш учун лицензия талаб этилмайди.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026