Спорт | 15:50 / 25.08.2019
18363
2 дақиқада ўқилади

Дзюдо. Шарофиддин Лутфиллаев жаҳон чемпионати финалига чиқди

Токиода ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунида ўзбекистонлик дзюдочилар муваффақиятли иштирок этишмоқда. 

- 60 килограмм вазнда курашаётган Ўзбекистон вакиллари баҳсларни иккинчи даврадан бошлашди.

Шарофиддин Лутфиллаев дастлаб Халқаро дзюдо федерацияси байроғи остида қатнашаётган Муҳаммад Рашнонезхадни, Диёрбек Ўрозбоев эса америкалик Адонис Диасни қийинчиликсиз мағлуб этди. Учинчи даврада эса Лутфиллаев кувайтлик Омар Алсуфайрини иппон баҳоси билан мағлуб этган бўлса, Ўрозбоев чехиялик Давид Пулкрабекка ҳеч қандай имконият қолдирмади. 

Ўзбекистон вакиллари чорак финалга чиқиш учун Тайван (Хитой Тайпейи) ва Австралия терма жамоаси аъзоларига қарши баҳс олиб боришди. Бу босқичда Диёрбек Юнг Веи Янгни, Шарофиддин Жошуа Кацни мағлуб этди.

Диёрбек Ўрозбоев Чорак финалда Тайван (Хитой Таипейи) вакили Й. Янгга имкониятни бой бериб, медаллар учун курашни эрта тарк этди.

Шарофиддин Лутфиллаев эса бу босқичда 3 карра ва амалдаги жаҳон чемпиони япониялик Наохиса Такатони мағлуб этишнинг уддасидан чиқди ва ярим финалга йўл олди.

Яримфиналда қозоғистонлик Гусман Киргизбаевга қарши баҳс олиб борган Лутфиллаевнинг 1:40 дақиқада бажарган учи-мата усули финал эшигини очди.

Энди унинг олтин медаль учун кечадиган баҳсдаги рақиби рақиби грузиялик Лухуми Чхвимиани ҳамда япониялик Рюжу Нагаяма ўртасидаги беллашувдан сўнг аниқланади.

Мавзуга оид