Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Су-57 ҳақида: «Бу учадими?» — Путин: «Ҳа, сотиб олишингиз мумкин»
Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған МАКС-2019 авиасалонида Россиянинг энг янги Су-57 қирувчи самолёти билан танишишди.
Икки давлат раҳбарлари самолёт кабинасида бўлишди ва уни кўздан кечиришди.
Сўнгра Россия ва Туркия мудофаа вазирлари Путин ва Эрдўғанга қўшилишди, кейин эса ушбу самолётни муҳокама қилишди.
Эрдўған Владимир Путиндан “бу самолёт учадими, уни сотиб олиш мумкинми?” деб сўради. Россия президенти бу саволга “Ҳа, сотиб олишингиз мумкин” деб жавоб қайтарди.
Бундан ташқари, икки давлат президентлари Су-35 қирувчиси, Ка-62 ва Ми-38 вертолётларини ҳам кўриб чиқишди.
Путин ва Эрдўған Бе-200 амфибия-самолёти ҳамда МС-21 фуқаро самолёти хусусиятлари билан ҳам танишишди.
Мавзуга оид
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026