ДТМ мандат нега кечикканига изоҳ берди

Бугун, 30 август куни, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат тест маркази раҳбар ходимлари ва журналистлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда 2019–2020 ўқув йили тет синовлари якунлари, мандат эълон қилинишининг кечиккани, апелляция жараёни ва бошқа муҳим саволларга жавоб берилди. Давлат тест маркази директори Мажид Каримов тест синови жавобларини эълон қилиш муддати нима учун кечиккани сабабларини айтди.
«Мандат тест жараёнлари тўлиқ якунланганидан кейин бир ҳафта ичида эълон қилиниши белгиланган. Ўқишга киришда 27 хил имтиёз мавжуд. Уларнинг жуда кўплиги натижаларни ўз вақтида эълон қилишимизни кечиктирди. Биз абитуриентларнинг имтиёз берувчи ҳужжати ҳақиқийлигини текшириш учун тегишли ташкилотлар - Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси (мақсадли қабул учун), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ногиронлиги бор шахслар учун имтиёзлар) хулосаларини олишимиз маълум муддатни талаб қилди. Имтиёзли абитуриентларнинг ҳужжатларини текшириш 8та босқичли текширувдан ўтказилди. Бу ҳақида сайтимизда батафсил маълумот берилган», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Каримовнинг қўшимча қилишича, ҳарбийлар учун бериладиган имтиёз тури мандат эълон қилиниши арафасида ўзгаргани ҳам яна бир сабаблардан биридир ва булар мандат берилган муддатдан атиги бир кунга кечикишига олиб келди.
Тавсия этамиз
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Франция Жанубий Америка жунглиларида қаттиқ тартибли қамоқхона қуради
Жаҳон | 23:27
-
Исроил армияси Ғазо секторида кенг кўламли қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлади
Жаҳон | 23:13
-
Зеленский Ватиканда Вэнс, Рубио ва янги Рим папаси билан учрашди
Жаҳон | 22:39
-
Зеленский Римда Вэнс ва Рубио билан учрашув ўтказди
Жаҳон | 22:32
Мавзуга оид

23:29 / 28.08.2024
Магистратурага қабул натижалари эълон қилинди

19:22 / 17.08.2024
Мандат чиқди – талабаликка тавсия этилган ва этилмаганлар нималарни билиши керак?

05:49 / 17.08.2024
Якуний мандат эълон қилинди

11:03 / 08.08.2024