Жаҳон | 21:14 / 30.08.2019
12479
1 дақиқада ўқилади

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта аквабоғга эга кўл очилди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Душанбе мэри Рустам Имомали 30 августда Душанбенинг Исмоил Сомоний туманида реконструкция қилинган дам олиш мажмуаси “Душанбе” кўлини очишди. 

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, очилиш маросимидан кейин президент кўлдаги иш шароитлари билан танишиб чиққан. Кўл ҳудудида дўконлар, ресторан, бассейнлар, аквабоғ, 50 турдаги жонзот сақланадиган ҳайвонот боғи, спорт билан шуғулланиш, ҳордиқ чиқариш учун турли объектлар жойлашган.   

Мажмуа 17 гектар майдонда жойлашган бўлиб, кунига 5 минггача кишини қабул қилиши мумкин. Кўлнинг майдони 6,5 гектарни эгаллайди. 

Шунингдек, 2,6 гектар майдонда Марказий Осиёдаги энг катта деб эътироф этилаётган аквабоғ жойлашган бўлиб, унда 16 та сув аттракциони мавжуд.  

Мавзуга оид