Ўзбекистон | 23:50 / 30.08.2019
45777
1 дақиқада ўқилади

Ҳижрий тақвим бўйича янги 1441 йил кириб келди

Ҳижрий йил ҳисоби бўйича 30 август шомдан кейин янги 1441 йил кириб келди. 

Ислом динида янги йил кириб келиши диний байрам ҳисобланмаса-да, одатда мусулмонлар бир-бирларини бу муносабат билан табриклайдилар. Янги йил муҳаррам ойи билан бошланади. “Муҳаррам” сўзи ҳурматланган, ҳаром қилинган, улуғланган маъноларини англатади. Дарҳақиқат, муҳаррам ойи ҳурматли ойдир. Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир. Ушбу ой қолган яна 3 та ой – ражаб, зулқадъа ва зулҳижжа ойлари билан бир қаторда Қуръони каримда зикр қилинган бўлиб, ушбу ойларда ҳар қандай ихтилофлар, урушлар ва ўч олишлар ман этилган.

Муҳаррам ойининг 10-санаси – Ашуро куни айниқса қадрланади. «Ашуро» сўзи луғатда «ўнинчи» деган маънони билдиради. Мусулмонлар шу куни рўза тутадилар. 2019 йилда ушбу кун 10 сентябрга тўғри келмоқда. 

Мавзуга оид