Ўзбекистон | 00:28 / 30.08.2019
53770
1 дақиқада ўқилади

Президент маслаҳатчиси Умар Исмаилов вазифасидан озод этилди

Фото: Flickr

Умар Сапаевич Исмаилов давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинлангани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва кадрлар захираси масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аввалроқ давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси лавозимига шу вақтгача Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири бўлиб ишлаб келган Шерзод Қудбиев тайинлангани эълон қилинганди.