07:23 / 30.08.2019
0
23374

Ван Дейк – Чемпионлар Лигасининг энг яхши футболчиси, Месси – энг яхши ҳужумчиси, Роналду совринсиз қолди

Фото: Getty Images

УЕФА Чемпионлар Лигаси 2018/19 мавсумининг энг яхши футболчиларини эълон қилди.

Фото: Getty Images

«Ливерпуль» посбони Алиссон Бекер энг яхши дарвозабон деб топилди.

«Ливерпуль» футболчиси Виржил ван Дейк - энг яхши ҳимоячи, «Аякс» яримҳимоячиси Фрэнки де Йонг - энг яхши яримҳимоячи бўлди. «Барселона» етакчиси Лионель Месси энг яхши ҳужумчи деб тан олинди.

Бундан ташқари, Виржил ван Дейк Чемпионлар Лигасида ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлди. Ундан ташқари бу совринга «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «Барселона» тўпурари Лионель Месси ҳам даъвогарлик қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2018/19 мавсумида «Ливерпуль» клуби Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлди.

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top