Спорт | 00:10 / 12.10.2023
29126
1 дақиқада ўқилади

Криштиану Роналду Эрон қонунларини бузгани учун 99 дарра урилиши мумкин

Сентябр ойида спортчи имконияти чекланган эронлик рассом қизни омма олдида қучоқлаб, ўпган эди.

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клубида тўп тепаётган португалиялик футболчи Криштиану Роналду Эрон қонунчилигини бузгани учун 99 дарра урилиши мумкин. Бу ҳақда Rouydad24 нашрига таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.

Криштиану Роналду 19 сентябр куни жамоаси билан Эронга борди. У Осиё Чемпионлар Лигасидан ўрин олган «Персеполис»га қарши ўйиндан олдин Теҳронда мухлислар билан учрашди ва Фотима исмли ногирон рассом қизни қучоқлаб, ўпди.

Нашрнинг ёзишича, Эрон Жиноят Кодексига кўра, футболчининг қилмишини «турмушга чиқмаган шахс томонидан содир этилган зино» деб талқин қилиш мумкин. Аммо, Криштиану Роналдуга нисбатан расман иш очилгани йўқ.

Шу билан бирга, Index.hr нашри манбасига кўра, футболчини жазолаш қарори сиртдан қабул қилинган ва келажакда Роналду Эронга қайтадиган бўлса, 99 дарра билан жазоланиши керак.

Мавзуга оид