В гуруҳи

Ван Дейкнинг пўлат асаби

Греция — Нидерландия 0:1
Гол: ван Дейк (90+3, пеналти). 
Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Вегҳорст (28). 
Греция – Влаходимос, Рота, Рецос, Мавропанос, Кулеракис (Сиопис, 61), Цимикас, Манталос (Павлидис, 81), Курбелис (Бухалакис, 61), Масурас (Якумакис, 77), Бакасетас (Фунтас, 60), Иоаннидис.
Нидерландия – Вербрюгген, Гертрюйда (Мален, 46), ван Дейк, Аке, Ҳартман (ван де Вен, 74), Думфрис, Рейндерс, Виффер (де Рон, 81), Симонс (Верман, 62), Бергвейн, Вегҳорст (Бробби, 62).
Огоҳлантиришлар: Гертрюйда (13), Курбелис (13), Манталос (28), Симонс (51), Рецос (76), Павлидис (86).
Четлатиш: Пойет (90).

Душанба оқшомидаги асосий ўйин кутилган шиддатни тақдим этмади. Агар мезбонлар уч очкога эга бўлганида гуруҳда барчаси чалкашиб кетган бўларди. Аммо нидерландларга қарши сентябрдаги ўйинда ютқазган (0:3) Греция жавоб қайтаришга ҳаракат қилмади. Мезбонлар ҳимояга кўпроқ эътибор қаратишди ва омадини қарши ҳужумларда излади. Аммо бу хавфли эди, чунки «тўқсариқранглилар»да захира ўйини ҳам мавжуд.

Жароҳатлар туфайли кучсизланган бўлса-да, Роналд Куман жамоаси биринчи бўлимда тўлиқ устунлик қилди ва кўплаб вазиятларга эга бўлди. Меҳмонларда ҳисобни очиш учун ўта қулай вазият — ван Дейк жарима майдони ичида йиқитилганида юзага келди. Аммо Вегҳорстнинг зарбаси «Бенфика»да юлдуз бўлган, аммо «Ноттингҳем»га трансфер қилингач, захирада қолиб кетаётган Влаходимос томонидан қайтарилди.

Унга гол уриб бўлмайдигандек кўринарди. Қолаверса, иккинчи бўлимда греклар фаоллашди ва бунинг ҳисобига ўз дарвозаси атрофидаги босимни камайтиришди. Аммо бу қўшимча дақиқаларда бўладиган бўрондан олдинги жимлик бўлиб чиқди. Арбитр мезбонлар дарвозасига яна бир пеналти белгилади, Нидерландия чемпионатининг энг яхши форвардларидан бири, захирадан ўйинга тушган Павлидис ўз жамоаси жарима майдони ичида рақиб сафидаги бошқа бир ҳимоячи Дюмфрисни йиқитди.

Бундай вазиятда ким масъулиятни ўз зиммасига олиши мумкин? Табиийки, сардор, гарчи ван Дейк штатдаги пеналтичи бўлмаса ҳам. Қолаверса, ушбу ҳимоячи зарба беришдан олдин кутиб қолишига тўғри келди, ҳакамни вазиятни текшириб кўриш учун монитор қаршисига таклиф этишди, аммо у ўз фикрини ўзгартирмади. Ван Дейкнинг кўзини лазер кўрсаткичлар билан қамаштиришга ҳам уринишди, аммо у қайтариб бўлмас зарба йўллади ва Нидерландияни иккинчи ўринга олиб чиқди. Бу ўриндан тушиб кетмаслик учун — ноябр ойида Ирландия ва Гибралтарга қарши кечадиган ўйинлардан биттасида ғолиб бўлиш кифоя қилади. Греция эса Миллатлар лигаси якунлари бўйича плей-офф кутади.