18:21 / 30.08.2019
2
11688

ЕИ Россия ва Эроннинг Форс кўрфазида машғулот ўтказиш режасидан хавотирда эканлигини билдирди

Фото: REUTERS

Брюссель Россия ва Эроннинг Форс кўрфазида машғулотлар ўтказишни режалаштиргани ҳақидаги хабарларни диққат ва хавотир билан кузатмоқда. Бу ҳақда Европа дипломатияси раҳбари Федерика Могерини маълум қилди.

"Бу хавотир уйғотиши тайин, чунки Яқин Шарқ кенг маънода шахмат партиялари ўйналадиган майдонлар сони ошишига шубҳасиз муҳтож эмас ва албатта, минтақада ўйинчилар сони кўпайишининг кераги йўқ. Буни диққат билан кузатамиз", - деди у.

Августда Эрон ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Ҳусайн Хонзодий 2020 йил мартгача Россия билан ҳамкорликда ҳарбий-денгиз машғулотлари ўтказилишини маълум қилганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top