12:03 / 31.08.2019
1
10823

Косон туманида мустақиллик байрами кенг нишонланмоқда – фото

Косон тумани марказий ўйингоҳида мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори  ташкил этилган байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирга ўн мингдан зиёд косонликлар ташриф буюрди.

Тадбирда туман ҳокими А.Бойкараев туман аҳлини Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги билан туман аҳлини муборакбод этди.

Байрам тадбирига Улуғбек Раҳматиллаев ва Малика Эгамбердиева каби таниқли санъаткорлар ҳам ташриф буюриб, ўз санъатлари билан туман аҳлига кўтаринки руҳ бағишлади.

Айни вақтда тумандаги маҳаллаларда байрам тадбирлари давом этмоқда. Тадбирларга пахта йиғим-теримида иштирок этадиган отряд теримчилари таклиф этилиб, туман ҳокимининг эсдалик совғалари тарқатилмоқда.

Шунингдек, 715 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган фуқароларга байрам совғалари, озиқ-овқатлар улашилмоқда.

Туман ҳокимлиги ва «Меҳр-шафқат» жамғармаси туман бўлими ҳамкорлигида 120 нафар кам таъминланган, ногиронлиги бўлган фуқароларга байрам дастурхони ташкил этилди.

Бардошбек САМАД ўғли тайёрлади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top